Войти через uID
Muhammad Ibrohimbek / Мухаммад Иброҳимбек
Саййид Таваккалхон Азизхон ўғли Рудакий ноҳиясидаги «Кўктош» жамоатига қарашли Рангон қишлоғида туғилган. Вахдат нохиясидаги Статистика техникуми ва Тожикистон Миллий университети иқтисод факультетида таълим олган. Аввал иктисодчи, сўнгра Рудакий нохиясидаги 203 - ўрта мактабда араб тилидан дарс берган. Тожикистон Халқ Маорифи аълочиси. «Бошланғич араб тили» дарслик китоби ва «Рангон» шеърлари тўплами нашр этилган. Шеърлари ва хикоялари вақтли матбуотда эълон қилинган. Иш столида йигирмадан ортиқ ҳикоялари, шеърий китоблари, «Иккинчи бахт» номли қиссаси, араб тилидан таржима қилинган фиқҳга доир китоблари бор. Айни вақтда янги даврга тегишли замонавий «Қасд» номли романини ёзмоқда. Муштарийлардан келаётган кўплаб илтимосларга биноан «Мухаммад Иброҳимбек» қиссасини китоб шаклида чоп этиб, қадрли ўқувчиларга тақдим этмокдалар.
Новые материалы
Самые читаемые статьи
[ Добавить новость ]